UZ

Сўнгги янгиликлар

10:25Аёллар Осиё кубоги. Филипинга мағлуб бўлдик, бироқ ЖЧга чиқиш йўлланмасини сақлаб қолдик  3 09:40Суперлига. Бугун Андижон ва Бухорода учрашувлар бор  5 09:14Sofascore. Шомуродов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?   3 08:46Чемпионлар лигаси. Ҳафта футболчисига номзодлар эълон қилинди  14 08:30Суперлига. "Хоразм" – "Бунёдкор" 1:2   0 08:18Ироқ чемпионати. "Арбил"дан навбатдаги ғалаба, Темировдан навбатдаги гол  3 07:50КОНКАКАФ Чемпионлар лигаси. Месси ва "Интер Майами" мусобақадан чиқиб кетди  7 07:21Аёллар футболи. Бугун терма жамоамиз тарих яратиши мумкин   3 03:10Чемпионлар лигаси. "Ливерпуль"дан супер камбек, "Бавария"да яна йирик ҳисоб, "Атлетико" ютқазди, бироқ...  35 03:02Чемпионлар Лигасининг 1/4 финал жуфтликлари маълум бўлди  49 02:26"Адолат қарор топди". Марокаш афсонаси Африка Кубогидаги можаро ҳақида  10 02:04"Барселона"да жиддий йўқотиш! Жоан Гарсия "Ньюкасл"га қарши ўйиндаги жароҳати сабаб сафдан чиқди  5 01:40БАА чемпионати. Шукуров жамоаси сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди  1 01:30ЕЧЛ. "Барселона" — "Ньюкасл" 7:2  8 01:07Акмал Рустамов: "Бизга фақат битта гол етишмади"  1

Чемпионлар лигаси. "Лион" - "Барселона" Янгиликлар

Чемпионлар лигаси. "Лион" - "Барселона"

Бугун, 20 февралга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 01:00да "Лион" ҳамда "Барселона" ўртасида Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг илк учрашуви бўлиб ўтади.

Бу жамоалар ҳозиргача Чемпионлар лигасида ўзаро 6та баҳс ўтказишган.

2001 йил, 10 октябрь. "Барселона" - "Лион" 2:0

2001 йил, 23 октябрь. "Лион" - "Барселона" 2:3

2007 йил, 19 сентябрь. "Барселона" - "Лион" 3:0

2007 йил, 28 ноябрь. "Лион" - "Барселона" 2:2

2009 йил, 25 февраль. "Лион" - "Барселона" 1:1

2009 йил, 12 март. "Барселона" - "Лион" 5:2


Ушбу ўйиндан олдин "шерлар" сафида жиддий йўқотиш бор. Жамоа сардори Набиль Фекирда битта ўйинга дисквалификация бор. Бундан ташқари Рафаэль ва Амин Гуири жароҳат туфайли майдонга туша олмайди. Тангуй Ндомбеле ва Жэйсон Денайерларнинг баҳсда иштирок этиши сўроқ остида.

Каталония клуби сафида ҳам йўқотишлар мавжуд. Артур, Рафинья ва Яспер Силлессен жароҳат сабабли ўйинни ўтказиб юборишади.

Тахминий таркиблар

"Лион": Лопес, Менди, Морель, Марсело, Дубуа, Ауар, Тузар, Ндомбеле, Депай, Дембеле, Траоре.

"Барселона": Тер Штеген, Альба, Лангле, Пике, Роберто, Видаль, Бускетс, Ракитич, Дембеле, Суарес, Месси.


"Лион" - "Барселона" ўйинига оид қизиқарли маълумотлар:

- "Лион" Чемпионлар лигасидаги сўнгги 5та ўйинида дуранг қайд этди

- "Барселона" "Лион"га қарши ўтказган сўнгги 6та учрашувнинг 5тасида камида 2тадан гол урган

- "Барселона" Чемпионлар лигасидаги охирги 6та баҳсда мағлуб бўлгани йўқ

- "Барселона" "Лион"га қарши кечган сўнгги 6та ўйинда мағлубиятга учрамаган

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика