"Челси"нинг икки футболчиси дербида ўйнамайди

Mirjalol Normatov
23 апр 2022, 01:15
"Челси" ҳимоячиси Антонио Рюдигер ҳамда ярим ҳимоячи Матео Ковачич АПЛнинг 34-тури доирасида "Вест Хэм"га қарши ўйинда иштирок этмайди.

Бу ҳақда "аристократлар" устози Томас Тухель маълумот берган. Германиялик футболчида мушаклар билан муаммо бор, хорватияликда эса тўпиқ жароҳат олган. Ҳозирча уларнинг қачон сафга қайтиши аниқ эмас.

"Челси" - "Вест Хэм" учрашуви 24 апрель куни соат 18:00да старт олади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football London