UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  26 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  81 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  12 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  24 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

"Челси"нинг 80 млн евролик футболчиси мавсум охиригача сафдан чиқди Янгиликлар

"Челси"нинг 80 млн евролик футболчиси мавсум охиригача сафдан чиқди

Жароҳат туфайли у 500 кундан ортиқ вақт ўйинлардан четда қолди.

"Челси"нинг франциялик ҳимоячиси Уэсли Фофана навбатдаги жароҳати сабабли мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади.

Футболчининг мушак жароҳати олгандан кейинги текширув натижалари жарроҳлик амалиёти зарурлигини кўрсатди. Кеча у сонининг орқа қисмидан муваффақиятли операция қилинди.

Шунингдек, Фофана Клублар ўртасидаги ЖЧда ҳам иштирок эта олмаслиги кутилмоқда.

Transfermarkt маълумотларига кўра, франциялик ўйинчи "Челси"да 2022/23 йилги мавсумдан буён жароҳатлар туфайли 564 кун майдондан ташқарида қолди. Бу вақт ичида у Лондон клубининг 95 та ўйинида қатнашмади.

Лондонликлар уни 2022 йил августида "Лестер"дан 80 млн еврога сотиб олган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика