UZ

Сўнгги янгиликлар

12:23АПЛдан яна бир ҳимоячи "Ливерпуль" таклифини рад этиб, "Реал"ни танлади  1 12:00Бугунги ўйинлар: Янги йилни АПЛ билан бошлаймиз  0 11:41"Манчестер Сити" АПЛ тарихидаги энг қиммат футболчилардан бири бўйича катта молиявий йўқотишга учраши мумкин  0 11:10Александр Андроникашвили: "Андижон"га ўтишим жуда тез ва кутилмаганда содир бўлди"  0 10:50"Бунёдкор" ўринбосарлари мураббийи "Локомотив"га ўтди  1 10:20"Нефтчи" U-21 жамоасида украиналик мураббий иш бошлайди  3 09:58"Интер", "Барселона" ва "Ювентус" Жоау Канселуга қизиқмоқда  1 00:55Президент қарори билан Каттақўрғон шаҳрида футбол академияси қурилади  3 00:24Ироқ. Шерзод Темировнинг ягона голи "Арбил" клубига ғалаба тақдим этди. Футболчи ажойиб натижа қайд этмоқда  9 00:15Яйпанга катта футболни қайтариш ҳаракатлари бошланди  4 23:47Луис де ла Фуэнте: "Месси ва Роналду фаолиятини якунламасликлари керак"  4 23:18"Барселона", "Интер" ва "Боруссия" "Хайдук"нинг 18 ёшли ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 22:30"Челси" яқин келажакда натижалар яхшиланмаса, Марескани истеъфога чиқариши мумкин  3 21:56Роберто Ди Маттео мураббийлик фаолияти тиклаш ҳақидаги саволга жавоб берди  2 21:31Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди  19

"Челси"да ишингиз қовушмадими, унда "Милан"га йўл олинг Янгиликлар

"Челси"да ишингиз қовушмадими, унда "Милан"га йўл олинг

Теглар :  Челси Милан
Охирги вақтларда "Милан" "Челси"да "кетмони учмаган" футболчилар учун захира вариантидек бўлиб қолди.

Сўнгги йилларни ҳисобга оладиган бўлсак, бундай футболчилар тўрт нафарни ташкил қилади. Қайта оёққа тураётган "россонери" лойиҳаси яна кучли футболчиларни қизиқтира бошлади. Натижада, клуб қатор футболчиларни ўз таркибига жалб қила олди ва улар кейинроқ юлдузга айланди. Мисол учун Тео Эрнандес ва Рафаэль Леаони жаҳон даражасидаги футболчи десак, муболаға бўлмаса керак. 

"Милан" "Челси"да омади чопмаган тўрт нафар футболчига фаолиятини қайта "жонлантириш" учун имкон берди. Уларнинг охиргиси Фикайо Томори. Англиялик марказий ҳимоячи турли клубларда ижараларда ишончли ўйин кўрсатганига қарамай, "кўклар" таркибида бор йўғи 27 учрашувда майдонга тушди. 

Бироқ А Серияга кўчиб ўтгач, у лиганинг энг яхши марказий ҳимоячиларидан бирига айланди. "Челси"дан кетиб, "Милан"да қайта очилган Оливье Жиру бўлди. Франциялик "аристократлар" сафидаги охирги мавсумида Премьер-лигада бор йўғи тўртта гол уришни уддалади. Италияга кўчиб ўтгач, "россонери" сафидаги 123 учрашувда 47 та гол урди. Учинчи ўринда — Рубен Лофтус-Чик. "Челси"да порлаши тахмин қилинган, аммо муқим ўрин топа олмаган футболчи Италиядаги илк мавсумидаёқ 35 ўйинда 10 та гол урди. 

Бу рўйхатнинг яна бир вакили Кристиан Пулишич. Америкалик вингер охирги саккиз ой ичида 41 баҳсда 21 та гол урди. 

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика