"Челси" январда тўрт нафар футболчиси билан хайрлашади

Omonjon To`xtamirzayev
9 янв 2025, 19:32
"Челси" ҳимоячи Бенжамин Чиллуэл, ярим ҳимоячилар Карни Чуквуэмека, Чезаре Казадеи ва Кирнан Дьюсбери-Холл билан хайрлашишни режалаштирган.

Жорий мавсум 28 ёшли Чилуэлл Лига Кубоги доирасидаги битта ўйинда майдонга тушди. 

21 ёшли Чуквуэмека 5 та ўйинда иштирок этган ва самарали ҳаракатлар амалга оширмаган. 

Дьюсбери-Холл 26 ёшда бўлиб, у ушбу мавсум барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда 15 та баҳсда иштирок этиб, 2 та гол урди ва 1 та ассист етказиб берди.

Чуквуэмека билан тенгдош бўлган Казадеи эса 6 та учрашувда майдонга тушган.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Givemesport.com