

Лондон клуби ўз тарихида иккинчи бор ушбу нуфузли соврин эгаси бўлди.
Энди лондонликлар УЕФА Суперкубоги учун Европа Лигаси соҳиби бўлган Испаниянинг "Вильярреал" жамоасига қарши баҳс олиб боришади.
"Челси" шу пайтгача Суперкубок учун 4 марта беллашган, аммо ундан фақат биттасида зафар қучган (1998 йил). Испанияликлар учун бу биринчи ўйин саналади.
Финал 11 август куни Белфаст (Шимолий Ирландия)даги "Уиндзор Парк" стадионида бўлиб ўтади.



