"Челси" қишда "Боруссия" тўпурарини харид қилиши мумкин

Aslanov Jasurbek
28 ноя 2017
Дортмунднинг "Боруссия" ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамейянг қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиб, фаолиятини Туманли Альбионда давом эттириши мумкин.

Габонлик футболчи "Челси" қизиқишлари доирасида.

Лондонликлар бош мураббийи Антонио Конте ҳужум чизиғига рангбаранглик киритмоқчи ва Обамейянг жамоани кучайтира оладиганлардан бири сифатида ҳисобланмоқда. Олдинроқ, "Боруссия" 28 ёшли форвард учун 60 млн. евро тўлашга тайёрлиги эълон қилинганди.

Жорий мавсум Пьер-Эмерик Обамейянг Бундеслиганинг 12та учрашувида 11та гол уриб, 2та голли пас берди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mirror