"Реал", "Ливерпуль" ва "Бавария" собиқ ўйинчиси Гвардиолага ёрдамчи бўлиши мумкин

Alisher
27 апр 2020, 15:30
Испания терма жамоаси собиқ футболчиси Хаби Алонсо "Манчестер Сити"да Хосеп Гвардиолага ёрдамчи бўлиши мумкин.

38 ёшли Алонсо ўтган йилнинг июнидан бери "Реал Сосьедад"нинг иккинчи жамоасида ишламоқда. Бунгача эса "Реал"нинг ёшлар жамоасини бошқарган.

Баскка "Сити" академияси мураббийи Родолфо Борелло ва Гвардиоланинг собиқ ёрдамчиси Доменек Торренлар рақобат қилмоқда. Аммо, фаворит айнан Алонсодир, сабаби у билан ҳамкорликни муҳокама қилиш учун алоқага ҳам чиқилган.

Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо "Реал Сосьедад" тарбияланувчисидир. Собиқ футболчи бундан ташқари "Эйбар", "Ливерпуль", "Реал" ва "Бавария" клубларида ҳам ўйнаган.


AlisherМуаллиф
Манба: Goal