

Фабрицио Романонинг хабар беришича, испаниялик лондонликлар устози Маурисио Почеттино режаларига кирмайди. Аргентиналик мутахассисга Ян Матсен варианти Бен Чилуэллга ўринбосар сифатида кўпроқ маъқул келмоқда.
"Манчестер Юнайтед" жароҳат сабаб ноябрь ойигача сафдан чиққан Люк Шоу ўрнига Кукурельяни ижара олмоқчи. Агарда манчестерликлар Кукурельянинг маошини тўлиқ тўлашга рози бўлса, "Челси" футболчини қўйиб юборишга тайёр.



