"Челси" футболчиси фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин

Khoja
21 авг 2025
"Челси" ярим ҳимоячиси Кэрни Чуквуемеку фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин.

Ярим ҳимоячига "Ювентус" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Турин клуби футболчини сотиб олиш шарти билан бир йилга ижарага олмоқчи. Бироқ Лондон жамоаси футболчини ижарага бермасдан тўлиқ сотиб юборишни мақсад қилган.

Аввалроқ, Кэрни Чуквуемекуни "Боруссия" 20 миллион еврога сотиб олиш шарти билан ижарага олмоқчи эди. Бироқ "Челси" ушбу таклифни қабул қилмаганди.


KhojaМуаллиф
Манба: soccer.ru