“Челси” футболчиси АПЛга қайтган “Фулхэм”га ўтиши мумкин

10 авг 2020, 07:48
Гап Итан Ампаду ҳақида.

Трансфер ҳуқуқи “Челси”га тегишли бўлган уэлслик 19 ёшли Итан Ампаду фаолиятини “Фулхэм”да давом эттириши мумкин. АПЛга қайтган “Фулхэм” футболчини ижарага олишни истамоқда. Ампаду 2019/20 йилги мавсумни ижара асосида “Лейпциг”да ўтказди. У немис клуби сафида атиги 3 та ўйинда майдонга тушди.

Маълумот учун, Ампаду “Челси”га 2017 йилда “Эксетер Сити”дан кўчиб ўтган.


Манба: The Athletic