

20 ёшли ўйинчининг Англия клубига эҳтимолий ўтиши ҳақидаги маълумот июнда чиққанди, аммо ўшанда "матрасчилар" битимни рад этишган. Журналист Раҳмон Османнинг хабарига кўра, "Челси" яқинда Омородион бўйича янги музокараларни ўтказди. Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, "кўклар" ҳужумчини кузатишда давом этишмоқда. Агар "Атлетико" сотувга очиқ бўлса, улар эҳтимолий трансферни жиддий кўриб чиқишга тайёрлар.
Самюэль Омородион ўтган мавсумни ижара асосида "Алавес"да ўтказди. Transfermarkt испанни 35 млн еврога баҳоламоқда.



