"Челси" 18 ёшли хавбек Андрей Сантос билан шартнома имзолади. "Васко да Гама" трансферни тасдиқлади

Alisher Ostonov
6 янв 2023, 22:32
"Васко да Гама" 18 ёшли ярим ҳимоячи Андрей Сантоснинг "Челси"га ўтишини тасдиқлади.

Битим тафсилотлари очиқланмаяпти. Олдинроқ, трансфернинг 12,5 миллион евро эвазига амалга ошиши хабар қилинган эди.

Сантос 2022 йилда Бразилия B Серияси доирасидаги 27та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урган, шунингдек 9та сариқ карточка ва 1та қизил карточка олган.

У Бразилия U20 терма жамоаси таркибида 4та ўйинда 2та гол уришга эришган.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: vasco.com.br/boasorteandreysantos