

Буни клуб расмий сайти маълум қилди.
18 ёшли инглиз футболчиси билан шартнома шартлари ҳақида маълумот берилмаган.
Матос 2017 йилдан бери "Норвич" ёшлар жамоасида тўп тепиб келаётганди. Вингер ўтган мавсумда 22 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.



