UZ

Сўнгги янгиликлар

16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  1 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  7 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  1 13:46Итальян клуби Санчо учун МЮга 10+5 млн евро таклиф қилди  1 13:17"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламоқчи  1 12:26Зинченко Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  2 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  12 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  1 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2

“Чарм тўп-2019” анъанавий футбол мусобақасининг финал босқичи “Бунёдкор”да ўтказилади Янгиликлар

“Чарм тўп-2019” анъанавий футбол мусобақасининг финал босқичи “Бунёдкор”да ўтказилади

Теглар :  Чарм тўп
Мусобақанинг ҳал қилувчи финал босқичи эса 24-28 август кунлари пойтахтимиздаги “Бунёдкор” стадионида ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳалла ёшлари ўртасида “Чарм тўп” анъанавий футбол мусобақасини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 1-сон (01-14/-1-771-сон, 24.07.2019 й.) йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида жойларда ушбу мусобақа юқори савияда ташкил этилди.

Мусобақанинг ҳал қилувчи финал босқичи эса 24-28 август кунлари пойтахтимиздаги “Бунёдкор” стадионида ўтказилади. Ҳозирда “Чарм тўп-2019” мусобақасининг Республика босқичига йўл олган деярли барча жамоалар аниқ бўлиб улгурди. Галдаги вазифа – финал босқичини ҳам юқори савияда ташкил этиш ва мусобақа иштирокчилари ҳамда мухлисларга байрамона кайфият улашиш.

Бугун “Бунёдкор” стадионида “Чарм тўп-2019” анъанавий футбол мусобақасининг ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари О.Касимов, вазир ўринбосари Ш.Моминджанов, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳамда тегишли масъул ходимлар қатнашди.


25 августдан старт оладиган финал босқичида жамоалар тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда баҳс олиб боришади. Ўз гуруҳларида ғолиб чиққан жамоалар эса ярим финалга йўл олади ва медаллар учун курашни давом эттиришади.

Гуруҳ босқич ўйинлари “Бунёдкор” футбол академиясига қарашли майдонларда ўтказилса, ҳал қилувчи финал ўйини мамлакатимизнинг бош аренасида шоу тарзида ташкил этилади. Финал ўйинига кириш бепул бўлиб, унда мухлислар мамлакатимизнинг 18-30 ёш тоифасидаги энг кучли ҳаваскор жамоасининг аниқланиш жараёнига жонли гувоҳ бўлишади. Шу билан бирга халқимизнинг ардоқли санъаткорлари иштирокидаги колцерт дастури ҳам томошабинларга бу оқшом ҳақиқий санъат ва спорт завқини ҳис қилиш имкониятини тақдим этади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика