

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, ярим ҳимоячи Қатарнинг "Ал Дуҳайл" клубидан жозибали таклиф олган. Клуб Хаканга 3 йиллик шартнома ва 8 миллион евролик маош таклиф қилган.
Аммо, турк рад жавобини берди ва "россонерилар" билан янги шартнома имзоламоқчи.
Чалханоглунинг Милан гранди билан тузган шартномаси жорий ойнинг сўнггига қадар мўлжалланган. У ўтган мавсум А Серия доирасидаги 33та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 9та ассист қайд этди.



