"CAFA Nations Cup-2025". Тожикистон уйда Ҳиндистонга ютқазди

Iskandarov Abdulaziz
29 авг 2025
Бугун "CAFA Nations Cup-2025" турнирида иккинчи гуруҳ ўйинлари старт олди.

Қўшниларимиз ҳисобланган Тожикистон терма жамоаси мусобақанинг илк учрашувида ўз майдонида Ҳиндистон билан куч синашди. Дарвозаларга 3 та гол урилган ўйинда омад ҳиндистонликларга кулиб боқди (1:2). Тожикистон сафидаги ягона голга "Хоразм" ҳужумчиси Шаҳрам Самиев муаллифлик қилди. Кейинги турда 1 сентябрь куни Тожикистон Афғонистон билан, Ҳиндистон Эрон билан тўқнаш келади.

29 авг 2025, 20:30
Tajikistan — India
1 – 2
Тугади

"CAFA Nations Cup-2025"

Тожикистон - Ҳиндистон 1:2

Голлар: Шаҳрам Самиев 23 - Анвар Али 5, Сандеш Жинган 13

Кейинги жуфтликда Эрон Афғонистонни 3:1 ҳисобида енгди. Форслар сафида голларга Мажид Ҳоссейни (дубл), Амирхоссейн Хоссейнзода муаллифлик қилган бўлса, Афғонистондан Омид Мусави тўп киритди. 


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia