"Бёрнли" премьер лигага қайтди
03 май 2016 00:06
Янгиликлар
"Бёрнли" премьер лигага қайтди
Англиянинг "Бёрнли" жамоаси кейинги мавсумдан бошлаб яна АПЛда иштирок этади.
Шон Дайш бошчилигидаги "Бёрнли" КПР устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонди ва премьер лигага йўлланмани қўлга киритди. "Бёрнли" Чемпионшипда мавсум тугашига бир тур қолганида "Мидлсбро" ва "Брайтон"ни икки очко ортда қолдирмоқда. Улар охирги тур натижасидан қатъий назар иккинчи ўриндан пастга тушиб кетишмайди.
Эслатиб ўтамиз, "Бёрнли" ўтган мавсумни премьер лигада ўтказиб, Чемпионшипга тушиб кетганди. Шон Дайш жамоани бир йил ўтиб яна АПЛга олиб чиқди.
Чемпионшип, 45-тур. Турнир жадвали.
Гол: Сэм Воукс (61)
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Расман: Ислом Тўхтахўжаев — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар