“Бухоро”нинг сафардаги ғалабасиз серияси 20та ўйинга етди

Narzulla Saydullayev
11 авг 2015, 11:16
“Бухоро” клуби олий лиганинг 17-турини Самарқандда “Динамо”га қарши ўтказиб 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Жамоа сафардаги ўйинларда омадсиз иштирок этишда давом этади. Бухороликлар бу мавсумдаги 9та ўйинда умуман ғалаба қозона олишмади (1 дуранг ва 8 мағлубият). “Бухоро” 2014 йилги мавсумда фақат бир марта сафардан уч очко билан қайтган эди. 2014 йилнинг 12 апрелда “Сўғдиёна” таслим қилинганди. Шундан сўнг бўлиб ўтган 11та учрашувда бухороликлар сафарда умуман ғолиб бўла олишмаганди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia