Бухорода 30 минг ўринли футбол стадиони қурилади

3 июл 2026, 20:22
Бухорода катта, замонавий стадион қад ростлайди.

Хитой Халқ Республикасининг China CAMC Engineering Co. LTD компанияси томонидан Бухоро тумани “Боғидашт” МФЙ ҳудудида 30 минг томошабинга мўлжалланган замонавий марказий футбол стадиони қурилиши режалаштирилган.

Айни пайтда стадион майдонини лойиҳалаш ишлари бошлаб юборилган. Мазкур иншоот ҳудудда спорт инфратузилмасини янада ривожлантириш, халқаро талабларга жавоб берадиган футбол учрашувлари ва йирик спорт тадбирларини ўтказиш учун муҳим майдонга айланиши кутилмоқда.

photo_2026-07-02_17-41-59.jpgphoto_2026-07-02_17-41-58 (2).jpgphoto_2026-07-02_17-41-58.jpg

Ўхшаш янгиликлар


Манба: https://t.me/BukharaFootballAssociation