«Бухоро»: Пасичник сафга қайтди

Narzulla Saydullayev
12 июл 2017
Жароҳати сабаб биринчи давранинг охирги турларини ўтказиб юборишга мажбур бўлган Кирилл Пасичник жамоанинг Чимёндаги йиғинига келиб қўшилди.

Мухлисларга яхши маълумки, қозоғистонлик легионер биринчи даврада ўзидан ёмон таассурот қолдиргани йўқ. Шу боис мураббийлар иккинчи даврада ҳам 23 ёшли ҳимоячининг хизматидан фойдаланмоқчи. Эслатиб ўтамиз, Кирилл биринчи даврада «Бухоро» сафида 12та ўйинда (1080 дақиқа) майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришди.

«Бухоро» матбуот хизмати.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfcbuxoro.com