Бутрагеньо: "ФИФА санкциялари? Бу хато"
18 янв 2016 10:22
Янгиликлар
Бутрагеньо: "ФИФА санкциялари? Бу хато"
"Реал"нинг жамоатчилик билан алоқалар бўлими директори Эмилио Бутрагеньо ўз жамоасининг "Спортинг"га қарши учрашуви (5:1) ҳақида фикр билдирди.
Бутрагеньо шу билан бирга ФИФАнинг "Қироллик клуби"га қўллаган санкциялари борасида ҳам изоҳ берди.
"Биринчи бўлим яхши ўтди, бу футбол байрами эди. Биз ҳужумкор услубда ўйнадик. ФИФАнинг санкциялари? Ўйлашимча, бу хато ва аппеляция қўмитаси бу муаммони тўғирлайди" - дейди Бутрагеньо.
Фикрлар