Бушманов Россия ёшлар термасини бошқаради
24 янв 2017 22:47
Янгиликлар
Бушманов Россия ёшлар термасини бошқаради
Россия футбол иттифоқи Евгений Бушмановни Россия ёшлар терма жамоаси катта мураббийи сифатида иш бошлашини маълум қилди.
45 ёшли мутахассис билан 2019 йилнинг 15 июлига қадар шартнома тузилди. Бушмановдан илгари бу лавозимда Николай Писарев ишлаб келаётганди.
Пайшанба куни Швейцарияда Евро-2019 (U-21) саралаш баҳсларига қуръа ташланади. Унда россиялик ёшларнинг гуруҳ босқичидаги рақиблари номи маълум бўлади.
Бушманов 2013 йили “Спартак-2” жамоасини шуғуллантирган. Унгача у “Химки”, “Локомотив”, “Сатурн” ва “Шинник” жамоаларида ишлаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Фикрлар