UZ

Сўнгги янгиликлар

14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  1 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  0 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  4 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  1 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  2 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  4 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  2 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  20 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  3 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  3 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  3 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  5 08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  3

“Бунёдкор” тарбияланувчилари Болгариядаги турнирда ғолиб чиқишди Янгиликлар

“Бунёдкор” тарбияланувчилари Болгариядаги турнирда ғолиб чиқишди

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Болгарияда болалар ва ўсмирлар ўртасида йирик халқаро турнир ўтказилмоқда.

Болгариянинг Бяла ва Обзор шаҳарларида ўтаётган мусобақада “Бунёдкор” футбол мактабининг 2006 ва 2008 йилларда таваллуд топган тарбияланувчилари гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлашиб, ярим финалга йўлланма олишганди.

Акмал Рисқуллаев бошчилигидаги 2006 йилда таваллуд топган “Бунёдкор-А” жамоаси Молдавиянинг “Дачия” клубини 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратишиб, финал йўлланмасини қўлга киритишди. Абдумалик Раҳимов бошқарувидаги “Бунёдкор-Б” вакиллари эса Россиянинг “Дмитровград 1947” футбол мактаби тарбияланувчиларидан 3:1 ҳисобида устун келди.

Шу тариқа, ҳал қилувчи финал баҳсида “Бунёдкор-2006”нинг иккала жамоаси ўзаро беллашди. Унда Акмал Рисқуллаев бошчилигидаги “Бунёдкор-А” 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.

2008 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасидаги турнирда 6та жамоа бир-бирлари билан ўзаро ўйин ўтказиб, якунда энг кўп очко жамғарган жамоа ғолибликни қўлга киритиши турнир низомида белгилаб қўйилганди. Унга кўра, Абдужаббор Маъруфалиев ва Фурқат Самегов бошчилигидаги тарбияланувчиларимиз иккинчи ўринни қўлга киритишди.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика