“Бунёдкор” оқ, “Зоб Оҳан” яшил рангли футболкаларда тўп тепади
12 мар 2017 13:31
Янгиликлар
“Бунёдкор” оқ, “Зоб Оҳан” яшил рангли футболкаларда тўп тепади
Эртага, 13 март куни “Бунёдкор” ўз майдонида Эроннинг “Зоб Оҳан” клубига қарши баҳс олиб боради.
Осиё чемпионлар лигаси 3-туридан ўрин олган мазкур баҳс “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади ва 18:00да бошланади.
Бугун ўйиндан олдинги расмий тадбирлар ўтказилди. Дастлаб ҳар икки жамоа вакиллари ҳамда учрашув расмийлари иштирокида митинг бўлиб ўтди. Бунда бир қатор ташкилий масалаларга ойдинлик киритиб олинди.
Эртанги учрашувда “Бунёдкор” оқ рангли футболкаларда, “Зоб Оҳан” эса яшил рангдаги либосларда тўп тепади. Учрашувни қатарлик Фаҳад Жаббор Ал Марри бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар