

Бугун учрашув расмийлари ва жамоалар менежерлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда жамоаларнинг эртанги баҳсда қандай рангли либосларда майдонга тушиши аниқлаб олинди.
Унга кўра, “Бунёдкор” оқ, “Лаҳвия” қизил формаларда ҳаракат қиладиган бўлди. Ҳакамлар гуруҳи эса қора кийимлар кийишади.
Қайд этиш керакки, учрашув ОФКнинг собиқ бош котиби, 16 апрель куни 71 ёшида бу ёруғ олам билан хайрлашган Датука Сери Пауль Мони Самуэль хотираси учун бир дақиқалик сукт билан бошланади.
Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” – “Лаҳвия” учрашуви 20 апрель куни “Бунёдкор” стадионида соат 19:00да бошланади.



