UZ

Сўнгги янгиликлар

13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  0 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  17 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  2 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  12 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  14 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  18 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  59 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  33

"Бунёдкор-W" ОЧЛда қатнашишини биласизми? Янгиликлар

"Бунёдкор-W" ОЧЛда қатнашишини биласизми?

Теглар :  ОЧЛБунёдкор-W
Тарихда 2-бор аёллар ўртасидаги Осиё Чемпионлар Лигаси баҳсларини ўтказиляпти.

2019 йилда 4 мамлакат жамоалари (шарқ минтақаси) иштирокида илк мавсуми ўтган турнир пандемия туфайли 2020 йилда ўтказилмади. ОФК турнир иштирокчилари сонини 2021 йилда 8, 2023 йилга бориб 12, 2025 йилда эса 16 тага чиқаришни режа қилган.

2021 йилги мавсум 7 ноябрь куни старт олади. Унда шарқий минтақа вакиллари иштирок этишдан бош тортгани туфайли мусобақа ғолиби ғарбнинг 4 клуби ўртасида аниқланади:

1. "Бунёдкор-W" (Ўзбекистон)

2. “Сри Гокулам Керала” (Ҳиндистон)

3. “Шаҳрдари Сиржан” (Эрон)

4. “Амман клуб” (Иордания)

Барча баҳслар марказлашган тарзда Иорданиянинг энг жанубида жойлашган Ақаба шаҳрида 2021 йил 7-13 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Унда Олий Лиганинг 2020 йилги ғолиби сифатида "Бунёдкор" аёллар жамоаси юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

"Қалдирғочлар” иштирокидаги учрашувлар тақвими:

07.11. “Шаҳрдари Сиржан” (Эрон) - “Бунёдкор”

10.11. “Бунёдкор” - “Амман клуб” (Иордания)

13.11. “Бунёдкор” - “Сри Гокулам Керала” (Ҳиндистон)

Championat.asia'га маълум бўлишича, “Бунёдкор” жамоасининг 37 кишидан иборат делегацияси (23 нафари футболчилар) мусобақага 3 ноябрь куни Тошкент-Истанбул-Амман-Ақаба маршрути билан йўл олиши режалаштирилмоқда. Қайтиш 14 ноябрга мўлжалланган.

Маълумот учун, “Бунёдкор-W” ўзбек футболи тарихида аёллар ўртасидаги Осиё Чемпионлар лигасида қатнашадиган юртимизнинг биринчи жамоаси бўлади. Ақаба шаҳрида ўтадиган турнир ҳақидаги маълумотлар ва футболчилар билан интервьюларни сайтимиз орқали кузатиб боринг!

"Аёллар одам эмасми?" (мақола)

Муаллиф :
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика