"Бунёдкор" назорат учрашувида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди
20 фев 2020 18:03
Янгиликлар
"Бунёдкор" назорат учрашувида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди
"Қўқон-1912"га қарши кечган учрашувда аралаш таркиб синовдан ўтказилди ва асосан ёш футболчиларга имконият берилди. Ўйиннинг 10-дақиқасида қўқонликлар футболчиси Ҳамидулло Абдуҳамидов ҳисобни очган бўлса, 80-дақиқага келиб иккинчи тўпни киритиб дубль муаллифига айланди. Бахтиёр Ашурматов шогирдларининг икки голига жавобан, 89-дақиқада "қалдирғочлар" аъзоси Нозимхон Рустамов рақиб дарвозасини ишғол қилди ва орадаги ҳисобни қисқартирди - 1:2. Якунда ушбу натижа ўзгаришсиз қолди.
Назорат учрашуви
"Бунёдкор" - "Қўқон-1912" 1:2
Голлар: Ҳамидулло Абдуҳамидов 10 (0:1), Ҳамидулло Абдуҳамидов 80 (0:2), Нозимхон Рустамов 89 (1:2)
"Бунёдкор": Акобир Қаюмов, Суҳробжон Ярашев, Сардор Хурсандов, Бобурбек Фарҳодов, Нодир Турсунов, Темурий Букия, Сардор Абдураимов, Расул Йўлдошев, Малик Расулов, Абдулазиз Абдусаломов, Владислав Нуриев.
Заҳирадан майдонга тушганлар: Диёрбек Раҳимқулов, Иброҳим Ибрагимов, Валерий Акопов.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар