"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини "Жар" стадионида ўтказилади

Alisher
27 сен 2024
Суперлига 20-туридан ўрин олган "Бунёдкор" — "Насаф" ўйинига "Жар" стадиони мезбонлик қилади.

Беллашув 28 сентябрь куни 17:00 да старт олади. 

"10 октябрь куни "Бунёдкор" стадионида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронни қабул қилади. Айни вақтда майса билан боғлиқ муаммолар мутахассислар томонидан бартараф қилинган. Шундай бўлсада, чим энг оптимал ҳолатга келиб олиши учун ФИФА кунларига қадар расмий учрашув ўтказмасликка қарор қилинди.

Беллашув чипталари 28 сентябрь куни соат 10:00 дан бошлаб Жар стадиони кассаларида сотувга чиқади", — дейилади хабарда.


AlisherМуаллиф
Манба: pfl.uz