

"Қалдирғочлар"нинг ғалабаси билан тугаган баҳсда ҳимоячи Бобурбек Йўлдошев гол уришга эришди. Бу футболчи сўнгги бор Суперлигада 2021 йилнинг 20 ноябрь куни гол урган эди. Ўшанда ОКМК сафида тўп тепган Йўлдошев "Қўқон-1912" дарвозасини ишғол қилганди. Орадан 995 кун (2 йил, 8 ой ва 22 кун) ўтгач у яна Ўзбекистон чемпионатида гол урди.




