

1996 йилда туғилган вингернинг "Хоразм" билан тузган шартномаси якунига етган. Бобурбек Фарҳодов 2024 йил "Хоразм" таркибида Про лигада 27 та ўйинда майдонга тушиб 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Ўзбекистон Кубогида эса 5 та баҳсда иштирок этиб, 2 та тўп киритди.
Маълумот учун, Фарҳодов фаолияти давомида "Бунёдкор", "Бухоро", "Миния" (Литва), "Сўғдиёна", "Металлург" ва "Андижон" каби клубларда тўп тепган.




