«Бунёдкор» ФК президенти Улуғбек Ашуровни таваллуд айёми билан табриклаймиз

Alisher
22 авг 2019
Бугун «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти Бошқарув раисининг иқтисодиёт ва молия ишлари бўйича ўринбосари, «Бунёдкор» футбол клуби президенти Улуғбек Муродиллоевич Ашуровнинг туғилган куни.

Бундай қувончли кунда «Бунёдкор» футбол клубининг бутун коллективи – раҳбарият, мураббийлар, футболчилар, ходимлар ҳамда жонкуяр мухлисларимиз Улуғбек Муродиллоевични таваллуд айёми билан чин юракдан табриклайдилар ва қутлайдилар!

Ҳурматли Улуғбек Муродиллоевич! Фурсатдан фойдаланиб, Сизга узоқ умр, тан-сиҳатлик, мамлакатимиз равнақи йўлида олиб бораётган тинимсиз меҳнатларингизга барака, оилангизга кўтаринкилик тилаб қоламиз! Ўзбек футболи, жумладан, «Бунёдкор» футбол клуби ривожи учун амалга ошираётган ғамхўрлик ҳамда муносиб эътиборингиз учун чуқур миннатдорчилик билдирамиз!


AlisherМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com