“Бунёдкор” фан-клуби раҳбари Шовкат Имомовни туғилган куни билан табриклаймиз!

Narzulla Saydullayev
14 сен 2018, 17:30
“Бунёдкор” жамоасининг мухлислар клуби раҳбари Шовкат Имомов бугун, 14 сентябрь куни, ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

“Бунёдкор” жамоасини, хоҳ уй, хоҳ сафар ўйинларида бўлсин, бир дақиқага ҳам ўз суюкли мухлисларидан ҳеч ҳам ёлғизлатиб қўймайдиган Шовкат Имомовни “Бунёдкор” футбол клубининг раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ва ходимлари бундай қувончли кунда чин юракдан табриклайдилар.

Бугун “Бунёдкор” ФК офисида Ш.Имомовни клуб администрацияси аъзолари тантанали тарзда қутлашди. Тадбир қаҳрамони эса ҳаммани “Бунёдкор” рамзи туширилган махсус торт билан меҳмон қилди.
Дўстимиз Шовкат, Сизга соғлик-омонлик, бахт, фаровон ҳаёт, барча ишларингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз!

“Бунёдкор” футбол клуби


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com