Бундеслига пешқадами "Барселона" тарбияланувчиси билан шартнома имзолади

23 янв 2020, 01:15
Германия чемпионатида карвонбошилик қилаётган "Лейпциг" клуби 21 ёшли дарвозабон Хосеп Мартинес билан шартнома имзолади.

Мартинес "Лейпциг" сафига ёзда келиб қўшилади. Томонлар орасидаги ҳамкорлик 4 йилга мўлжалланган.

Маълумот учун, "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланадиган Мартинес бугунги кунда "Лас-Пальмас" дарвозасини қўриқламоқда. Мазкур клуб сафида 55 ўйинда майдонга тушган голкипер ўз дарвозасидан 52 маротаба тўп олиб чиққан.


Манба: El Chiringuito