

36 клубнинг 1724 нафар футболчиси COVID-19 тестларидан ўтди. Шуларнинг 10 нафарида вирус аниқланди.
Қайд этилишича, соғлиқни сақлаш органлари томонидан улар карантинга олинди ва барча чоралар кўрилди.
Яқин вақтларда коронавирус тести иккинчи тўлқини бошланиши кутилмоқда. Яқин кунлар ичида ГФЛ бу борада расмий баёнот билан чиқади.
Олдинроқ маълум қилинганидек, Бундеслига 15 май кунида старт олиши кутилмоқда.



