Бундеслига жамоалари қишки танаффусда қаерда йиғин ўтказишади

Aslanov Jasurbek
26 дек 2016
Бундеслига расмий сайти лига иштирокчилари қишки танаффусдаги йиғинларни қаерда ўтказишини эълон қилди.

Маълумотларга кўра, Германия чемпионатининг фақат 1 та жамоаси йиғинни АҚШда ўтказади. "Байер" Орландо штатида мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарлик кўради.

Бундеслиганинг 10 та жамоаси қишда Испанияда шуғулланади. Булар "Фрайбург" (Сотогранде шаҳри), "Майнц" (Эстепона), "Боруссия" Д, "Боруссия" М, "Аугсбург" (ҳаммаси Марбеллада), "Вердер" (Алхаурин эл Гранде), "Вольфсбург" (Ла Манга), "Дармштадт" (Сан Петро Дел Пинтар), "Шальке-04" (Бенидорм), "Герта" (Мальорка).

Чемпионат дебютанти ва сенсацион натижа қайд этган "Лейпциг" Португалиянинг Лагос шаҳрида йиғин ўтказади.

Бундеслиганинг 3 та жамоаси мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарликни Осиё қитъасида ўтказади. "Айнтрахт" (Абу Даби) ва "Гамбург" (Дубай) БААга йўл олади. "Бавария" эса Қатарнинг Доҳа шаҳрида шуғулланади.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia