UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Аллегри Суперкубок ярим финали ҳақида: "Наполи" мағлубиятлардан сўнг ғазабда. Конте қийин пайтларда ўйинчиларнинг бор кучини кўрсата олади"  0 19:35Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: "Николай Озеров — мен учун андоза"  2 19:22"Нефтчи" мураббийлар штабида аргентиналик мутахассис иш бошлади  12 19:13ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  4 18:43Араухо қачон сафга қайтиши маълум бўлди  0 18:12Жозе Моуринью: "Матбуот билан мулоқот – ўйинчиларга гап уқтиришнинг бир усули. Мен уларга ҳам журналистларга айтган гапимни айтаман"  0 17:17Левандовски ёзда эркин агент сифатида МЛС жамоасига ўтиши мумкин  0 16:56"Реал" ТВ Лапортанинг Негрейрани танимаслиги ҳақидаги сўзларига жавобан: "Эслатиб ўтамиз, судда ёлғон гапириш – бу жиноят"  7 16:25Адейеми хотини сабаб "Боруссия"дан кетиши мумкин. Хип-хоп ижрочи Лоредана Дортмундда эмас, Европа мегаполисида яшашни хоҳламоқда  8 15:38Моуринью психологик ҳийлалар ҳақида: "Мен вақти-вақти билан гапирадиган бемаъни гапларим билан эмас, титулларим билан машҳурман"  5 15:01Нигерия ЖЧ саралашидаги мағлубиятдан сўнг Конго ДР устидан ФИФАга шикоят қилди. Баъзи конголик футболчиларда Европа паспортлари бор, бу эса мамлакат қонунчилигида тақиқланган  11 14:32CTA "Алавес" билан ўйиндаги Винисиус вазиятида VAR қарорини қўллаб-қувватлади  2 13:58Ибрагимовичнинг ўғли "Милан"нинг Италия Суперкубоги учун қайдномасидан жой олди  2 13:14Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухородаги йиғинни давом эттирмоқда  3 13:11Суперлига–2025. Эксперт хулосаси: "Насаф" селекцияда ютқазди, "Нефтчи" эса кутилмаларни оқлади  2

Бундеслига. Драматик кечган ўйинда "Бавария" иродали ғалабага эришди Янгиликлар

Бундеслига. Драматик кечган ўйинда "Бавария" иродали ғалабага эришди

Германия чемпионатининг 17-туридан ўрин олган илк учрашув бўлиб ўтди.


Фрайбургда кечган беллашувнинг дастлабки дақиқалари кутилмаганда Кристиан Штрайх шогирдларининг тезкор ва тажовузкор ҳужумлари билан бошланди. Бунинг самараси ўлароқ учрашувнинг 4-дақиқасида Хаберер Нойер қўриқлаётган дарвозани ишғол этди.

Биринчи бўлимнинг дастлабки қисмида "Фрайбург" тўлиқ устунликка эришди ва "Бавария" дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятларни яратди. "Бавария" эса асосан биринчи бўлимнинг иккинчи қисмида ўз ўйинини кўрсатди.

Ўйиннинг 35-дақиқасида Роберт Левандовски бурчак зарбасидан сўнг чиройли тарзда дарвозани аниқ нишонга олди ва мувозанатни тиклади

Жамоалар танаффусга 1:1 ҳисоби билан йўл олишди.

Иккинчи таймни ҳам мезбонлар фаоллик билан бошлашди. Аммо улар томонидан ташкил этилган ҳужумларни "Бавария" ҳимоячилари ва дарвозабон Нойер бартараф этишни уддасидан чиқди. Учрашув анча қизиқарли ва кескин курашларга бой тарзда кечди.

Баҳс якунланишига тобора оз вақт қолаётган бўлсада, ғолиб жамоа номи аниқланмай турганди. Учрашувнинг охирги дақиқаларида ҳар иккала жамоа вакилларида ҳам гол уриш учун имконият ва вазиятлар юзага келди. "Фрайбург" асосан ҳимояга эътибор қаратган ҳолда, ўз омадини қарши ҳужумда излашга уринди.

Ҳакам томонидан учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. Қўшиб берилган 2-дақиқада захирадан майдонга тушган Франк Рибери жамоаси ҳужумини майдон марказидан бошлади ва бир қатор ҳимоячиларни ортда қолдириб, тўпни жарима майдончаси ичида турган Роберт Левандовски томонга оширди. Польшалик маҳоратли ҳужумчи тўпни гавдаси билан қабул қилишда қандай ўйнаш кераклигини кўрсатди ва тўпни жуда ажойиб тарзда ўзига бўйсундирган ҳолда нозик дид билан йўллаган зарбаси орқали ўйин тақдирини ҳал этган гол муаллифига айланди.

Ажойиб, шиддаткор ва томошабоп кечган беллашувда "Бавария" иродали ғалабани қўлга киритди ва турнир жадвалида пешқадамликни мустаҳкамлаб олди.

Роберт Левандовски эса йилнинг илк ўйинида дубль қайд этди ва жамоасига муҳим ғалабани совға қилди.


Бундеслига, 17-тур. Турнир жадвали

Фрайбург – Бавария 1:2 (1:1, 0:1)

«Шварцвальд-Штадион»

Голлар
: 1:0 – 4 Хаберер, 1:1 – 35 Левандовски, 1:2 – 90 Левандовски.

Фрайбург
– Шволов, Торрехон, Гюнтер, Штенцель (Кюблер, 83), Гульде, Франтц, Хефлер, Хаберер (Булут, 80), Филипп, Грифо, Нидерлехнер (Петерсен, 70).

Бавария
– Нойер, Мартинес, Хуммельс, Алаба (Бернат, 71), Роббен, Лам, Видаль (Киммих, 55), Хаби Алонсо, Дуглас Коста (Рибери, 71), Мюллер, Левандовски.

Огоҳлантиришлар
: Хаби Алонсо (31), Дуглас Коста (48), Хаберер (74), Шволов (84).

Учрашувнинг энг яхши футболчиси
: Роберт Левандовски 9,1*  (Дарвоза томон зарба: 4, аниқ зарба: 2, Тўп узатмалари: 33, аниқ узатма: 27)

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика