Бугун ёшларимиз Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради
29 дек 2024 07:40
Янгиликлар
Бугун ёшларимиз Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради
Айни кунларда Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қатарда ўқув-йиғин машғулотларини олиб бормоқда.
Фарҳод Нишонов шогирдлари бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради.
Учрашув Тошкент вақти билан соат 17:00 да старт олади.
Эслатиб ўтамиз, ёшларимиз Хитойда бўлиб ўтадиган U-20 Осиё кубогига тайёргарликни давом эттирмоқда. Жамоамиз Хитойда бўлиб ўтадиган мусобақанинг «C» гуруҳидан жой олишган. Улар гуруҳ босқичида, Эрон, Яман ва Индонезия термаларига қарши баҳс олиб боради.
Маълумот ўрнида, мазкур мусобақа Чилида бўлиб ўтадиган 20 ёшгача футболчилар ўртасидаги ФИФА Жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ҳам ўтайди. Мусобақанинг энг яхши 4 та жамоаси 2025 йилги ёшлар ўртасидаги мундиалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар