

Чемпионат бугун ўтказиладиган Туркия - Италия ўйини билан старт олади. Учрашув бугун соат 23:55 да бошланади. Европа чемпионатининг барча ўйинлари championat.asia сайтда матнли трансляция қилинади. Учрашувларга оид тезкор янгиликларни, онлайн ҳисоблар ва қолган тафсилотларни ҳам сайтимиз орқали билиб олишингиз мумкин бўлади. Футбол байрамини биз билан кузатинг!
Сиз ушбу мусобақада қайси жамоага мухлислик қиласиз?
Туркия - Италия
11 июнь 2021 йил. Рим. "Олимпико" стадиони. 23:55
Бош ҳакам: Данни Маккели (Нидерландия)
Қанот ҳакамлари: Хессел Стеегстра ва Ян де Врис (иккиси Нидерландия)
Захира ҳаками: Стефани Фраппар (Франция)
VAR ҳаками: Кевин Блом (Нидерландия)
VAR ҳаками ёрдамчилари: Пол ван Букел (Нидерландия), Кристиан Гиттельманн (Германия), Бастиан Данкерт (Германия)
Евро-2020. Мусобақада қатнашмайдиган ўйинчилардан тузилган рамзий жамоа



