Бугун Убайдуллаев ва Абдихолиқов "Энергетик-БГУ" сафида дебют қилиши мумкин

Narzulla Saydullayev
17 июл 2021
Бугун Беларусь чемпионатида 16-тур ўйинлари давом эттирилади.

"Энергетик-БГУ" клуби бугун сафарда "Сморгонь" меҳмони бўлади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 20:45да бошланади. Меҳмонлар сафида ўзбекистонлик ҳужумчилар Бобир Абдихолиқов ва Шаҳзод Убайдуллаев дебют қилишлари кутилмоқда.

Маълумот учун, "Энергетик-БГУ" 15та ўйиндан 19 очко тўплаган ҳолда 9-ўринда бормоқда. "Сморгонь" эса 15та учрашувда 7 очко тўплаб 16та клуб орасида 15-ўринни эгаллаб турибди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia