Бугун олий лиганинг учта клуби Кубок ўйинларини тарк этади
30 май 2017 14:56
Янгиликлар
Бугун олий лиганинг учта клуби Кубок ўйинларини тарк этади
"Сўғдиёна" ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилади. Эсингизда бўлса, Бухорода кечган биринчи учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Бугунги баҳсдан сўнг қайсидир жамоа Кубок билан хайрлашади. "Сўғдиёна" ўз майдонида тўп тепишини ҳисобга олсак, "Бухоро"да имконият катта бўлмаса керак.
Яна бир учрашув Бекободда "Металлург" ва "Қўқон-1912" жамоалари ўртасида кечади. Қўқондаги биринчи ўйинда мезбонлар 2:0 ҳисобида зафар қучишган. Катта эҳтимол билан жавоб баҳси ҳам "Қўқон-1912" фойдасига ҳал бўлади. Чунки "Металлург"га Кубок керак эмасга ўхшаяпти.
Албатта, марказий учрашув Ғузорда кечади. 1/8 финалнинг жавоб ўйинида "Насаф" "Пахтакор"га қарши баҳс олиб боради. Яхши биласиз, Тошкентдаги ўйинда "Насаф" 3:0 ҳисобида ғалабага эришганди. Жавоб баҳсида "Пахтакор"га қийин бўлиши турган гап. Бу ўйиндан сўнг ҳам Кубокка асосий даъвогар жамоалардан бири мусобақа билан хайрлашади.
Ўзбекистон Кубоги–2017
1/8 финал жавоб ўйинлари
30 май, сешанба
18:00 - «Металлург» (Бекобод) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
Ҳакамлар: А. Рисқуллаев (Тошкент), С. Ҳакимов (Самарқанд), Ш. Камаров (Самарқанд), Д. Жалимов (Тошкент вил.)
Назоратчи: О. Дачев (Тошкент).
18:30 - «Насаф» (Қарши) – «Пахтакор» (Тошкент)
Ҳакамлар: З. Қодиров (Навои), О. Жумаев (Навои), Р. Самандаров (Навоий), К. Расулов (Қарши)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).
19:00 - «Сўғдиёна» (Жиззах) – «Бухоро» (Бухоро)
Ҳакамлар: Р. Бобомуродов (Навоий), Ф. Ёрмуҳамедов (Тошкент), Б. Баҳромов (Тошкент), Б. Йўлчараев (Гулистон)
Назоратчи: Ш. Джумаев (Қарши).
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар