UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30"Насаф" етакчиларидан бири жамоадан кетаётганига ишора қилди  2 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  11 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  4 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0

Бугун немисча "Эл-Классико" (+жонли эфир) Янгиликлар

Бугун немисча "Эл-Классико" (+жонли эфир)

Бугун "Бавария" ҳамда Дортмунднинг "Боруссия" клуби ўртасида Германия Суперкубоги учун баҳс бўлиб ўтади.

"Бавария" бу учрашувда Бундеслига чемпиони ҳамда Германия Кубоги соҳиби сифатида иштирок этади. Дортмунд клуби эса ўтган мавсум Германия чемпионатининг вице-чемпиони бўлгани туфайли, бу соврин учун баҳсда майдонга тушади.

Ушбу Суперкубок учун баҳс 17-маротаба ўтказилмоқда. Бу совринни қўлга киритиш бўйича дортмундликлар энг яхши натижага эга. "Борусси" Суперкубок баҳсларида 7 маротаба иштирок этиб, уларнинг 5 тасида зафар қучган. Ушбу совринни қўлга киритиш бўйича кейинги ўринларни "Бавария" (9 та ўйин, 5 та ғалаба), "Вердер" (4 та ўйин, 3 та ғалаба), "Кайзерслаутерн" (3 та ўйин, 1 та ғалаба) ва бошқалар эгаллаб турибди. Бу совриннинг амалдаги соҳиби "Вольфсбург" ҳисобланади. "Бўрилар" ўтган йили Суперкубок учун баҳсда "Бавария"ни пенальтилар сериясида мағлуб этган эди.

Бугунги учрашув "Боруссия"нинг уй стадиони ҳисобланмиш "Сигнал Идуна Парк" аренасида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 23:30да бошланади.

Трансляция

"Бавари" ҳамда "Боруссия" ўртасидаги Германия Суперкубоги учун баҳсни ҳамкоримиз "Aleziya.com" сайтининг "Setanta Sports+" канали орқали томоша қилишингиз мумкин. Трансляция 23:25дан бошланади. Эслатиб ўтамиз, "Aleziya.com" сайтида 2 та канал бор (Setanta Sports ва Setanta Sports+). Фақат "Setanta Sports+" канали Германия Суперкубоги учрашувини жонли эфирда кўрсатади.



Германия Суперкубоги

23:30. "Боруссия" - "Бавария" ("Aleziya.com" жонли эфир)

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика