Бугун Жепаров янги клуби сафида дебют қилиши мумкин
17 янв 2017 12:52
Янгиликлар
Бугун Жепаров янги клуби сафида дебют қилиши мумкин
Бугун Эрон про лигаси 17-тур баҳсларига старт берилади.
Теҳроннинг "Истиқлол" клуби машҳур "Озоди" стадионида Хузистоннинг "Истиқлол" клубини қабул қилади. Хузистон клуби ўтган мавсум Эронда сенсацион тарзда чемпионликни қўлга киритган эди.
Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Сервер Жепаров бугун Теҳроннинг "Истиқлол" клуби сафида дебютини нишонлаши мумкин. Балки мураббийлар яқинда жамоага келган ҳамюртимизни кейинги баҳсларда майдонга туширишар. Барчасини Тошкент вақти билан соат 18:10да бошланадиган ўйин орқали билиб оламиз.
Айни пайтда Теҳрон клуби 25 очко билан мусобақа жадвалининг 5-поғонасида бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар