UZ

Сўнгги янгиликлар

03:20АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади  23 02:40АПЛ. ​"Челси" "Борнмут" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" ва "Эвертон" ғалаба қайд этишди  4 00:56Саудия Арабистони. "Ал Насср" мавсумда илк бор очко йўқотди. Роналду 957-голини урди  1 00:29Ўзбекистон U-21 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Қатар U-23 термасига ютқазди  2 00:14Ироқ. "Аманат" Бахтиёр Қосимовнинг дубли эвазига "Ал Шорта"ни мағлубиятга учратди  0 23:29"Ман Сити"га ўтаётган Семеньонинг трансфер суммаси ва маоши маълум  0 22:40"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишни истамади  0 22:15Куртуа "Реал"нинг декабр ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:42Деклан Райс жароҳат сабаб "Астон Вилла"га қарши ўйнамайди  4 21:05Футболда 2026/2027 йилги мавсумдан бошлаб "Арсен Венгер офсайди" жорий этилиши мумкин  12 20:40Иньяки Уильямс Испания Суперкубоги ҳақида: "Саудия Арабистонида ўйнаш - жуда ёқимсиз"  2 20:18"Ғазалкент" 13 нафар футболчи билан шартнома тузилганини эълон қилди, улар орасида Ўзбекистон U-18 терма жамоаси аъзоси ҳам бор  4 20:04Анвар Ғофуров: "Чемпионликни муносиб ҳимоя қилиш учун барча куч ва маҳоратимизни ишга солишга тайёрмиз"  4 19:40Слот: "Янги футболчиларга қилинган барча харажатлар ҳам самарали бўлмади"  4 19:14Артета "Астон Вилла" билан ўйин олдидан: "Бизни ҳақиқатан жуда қийин ўйин кутмоқда"  16

Бугун Италияда Милан дербиси. Буюк қарама-қаршилик тарихи (Превью) Янгиликлар

Бугун Италияда Милан дербиси. Буюк қарама-қаршилик тарихи (Превью)

Теглар :  МиланИнтер
Бугун Италия А Сериясининг 27-турида қолдирилган тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Шак-шубҳасиз куннинг муҳим баҳсларидан бири - Милан дербисидир. Бу баҳс орқали ЕЧЛнинг икки ўйинини қарши оламиз.

"Милан" - "Интер"
Чоршанба, 4 апрель, 21:30. Милан, "Сан Сиро".
Бош ҳакам -
 Марко Ди Белло.

Аслида ушбу баҳс 4 март куни ўтказилиши керак эди. Бироқ ўшанда "Фиорентина" сардори Давиде Асторининг вафоти сабабли бошқа кунга қолдирилганди.

Бу учрашув Рим ёки Турин дербилари каби ашаддий душманлик кайфиятида эмас, А Сериянинг марказий учрашуви бўлади. "Интер"нинг яралиши эса никоҳсиз ажралишга ўхшайди. Бундан анча вақтлар олдин бу икки клуб бир мақсад йўлида бирлашганди, бироқ келишмовчиликлар натижасида "Интер" вакиллари жамоани тарк этишган. Афсонага кўра, либоснинг қора-кўк ранглари оммавий жанглардан қолган кўкариш ҳамда шишлардан пайдо бўлган экан.

Шундай бўлса ҳам "Интер" ва "Милан" мухлислари ўртасида ҳеч қандай душманлик "йўқ", улар бир-бирларини "таъна тошларини отлашмайди". "Интер" ишқибозлари "милан"чиларни "casciavt" (Милан лаҳжасида "тарнов" деган маънони беради) деб аташади, бу эса уларни ижтимоий келиб чиқишига кўра, паст назар билан қарашини англатади. Ўз навбатида "Милан" мухлислари "Интер" тарафдорларига "bauscia" (дум) деб лақаб қўйишган. Албатта, ҳозирги пайтга келиб барчаси ўзгариб кетган. Барибир ўнг томондаги мухлислар "Интер"га, чап томондагилар эса "Милан"ни қўллаб-қувватламоқда.

"DellaMadonnina" номи шаҳарнинг диққатга сазовор жойидаги анъанавий дерби номидан келиб чиққан. Мадоннанинг ҳайкали Дуомо соборини безаб турибди. 1955 йилдан бошлаб, икки жамоа ҳам ўзлари учун бир стадионни танлашди ва икки ҳил номлаб олишди. "Интер" мухлислари бу ўйингоҳни "Жузеппе Меацца" деб номлашади. "Милан"нинг мухлисидан бугуни уй учрашуви қаерда бўлади деб сўрасангиз: - Албатта, "Сан Сиро"да, дейди. "Милан" мухлислари "ён қўшнилари"ни унчалик ёқтиришмайди. Уларнинг рақибларидан кўра кўпроқ "кўк-қоралар"ни ҳақоратловчи қўшиқлар куйлаб юришади. "Интер"чилар эса бунга катта аҳамият беришмайди ва ўзларининг асосий рақиби сифатида Италиянинг энг совриндор жамоасини "Ювентус" деб билишади. Бу клублар ўртасидаги баҳс Италия дербиси деб аталади ва Аппенинда энг кўп мухлис йиғадиган учрашув мақомини олади.

Қизиғи, томонлар ўртасидаги илк баҳс Миланда ҳам, Италияда ҳам бўлиб ўтмаган. 1908 йили Швейцария чегарасидаги Чиассо шаҳрида ўтказилган. Буни ҳамма ҳам билмайди, бироқ тарих бошланган учрашувда "қизил-қоралар" 2:1 ҳисобида ғалабага эришган. "Милан" илк ташкил топган йилларида "Интер"га қараганда бироз бойроқ эди. Жамоани "Pirelli" ўз қўлига олган вақтларида жамоани шу номсиз тасаввур қилиб бўлмай қолганди. Бу икки клуб ўртасида мана шундай муросасиз тарих бўлган.

"Россонери"лар шаҳардошларидан кўра 9 соврин кўпроқ ютишган. Бироқ "нерадзурри"лар мухлислари бемалол ғурурланса арзийди. Сабаби, "Интер" Милан жамоалари ичида илк маротаба Италия чемпиони бўлган. Ўтган асрнинг 80-йилларида вазият умуман бошқача эди. Ўшанда соврин ютиш борасида "Интер" "Милан"ни катта фарқ билан ортда қолдирганди. Берлускони жамоани қўлига олиб, ақлли қарорлар чиқара бошлаганидан кейин барчаси ўзгариб кетди. "Интер" 1989 йилдан кейин А Серияда 2006 йилга келиб, илк марта чемпионликни расмийлаштирди.

Томонлар расмий учрашувларда 220 марта тўқнаш келган. Бунда "Интер" кичик фарқ билан олдинда бормоқда. "Кўк-қоралар" 78 ғалабага эришган, "Милан"да бу натижа 76га тенг. 66 баҳсда ғолиб аниқланмаган. "Интер" рақибидан кўра иккита кўпроқ гол киритган: 299-297. Жамоалар бўлажак баҳсда 300-голни уриш учун қаттиқ тер тўкишади. "DellaMadonina" дербилари тўпурари Андрей Шевченко ҳисобланади, унинг ҳисобида 14 гол бор. Афсонавий Жузеппе Меацца эса битта гол камроқ киритган. "Интер" форварди Мауро Икардининг ҳисобида эса 4 гол бор, шулардан учтасини ўтган баҳсда киритди.

"Милан"нинг энг йирик ғалабаси 2001 йилнинг 1 мартида қўлга киритилган, ўшанда "россонерилар" рақиблари дарвозасига жавобсиз 6 тўп киритишган. "Интер"нинг йирик ғалабаси қўлга киритилганига эса бир асрдан ошиб кетди. 1910 йилда "Интер" "Милан"ни 5:0 ҳисоби билан доғда қолдирган. Дербидаги энг сермаҳсул баҳсда кўк-қоралар 6:5 ҳисоби билан рақибни мағлуб этган.

"Милан" айни дамда яхши ҳолатда деб айтсак бщлади. Клуб кетма кет 13 баҳсда ютқазмаганди. Бироқ сўнгги 5 учрашувнинг 3тасида ютқазди. Спалетти қўл остидаги "Интер" эса турнир жадвалида анча қуйилаб кетди, улар айни дамда 4-ўринни эгаллаб туришибди.
Аммо дербидан ҳамма нарсани кутса бўлади. Ҳали барчаси олдинда.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика