UZ

Сўнгги янгиликлар

01:32Европа лигаси. "Ноттингем Форест" аранг вазифани бажарди ва бошқа натижалар  2 00:57АПЛнинг уч клуби ва саудияликлар тўпурар ҳужумчи учун курашмоқда  0 00:38"Реал"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 00:13Инфантино Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: "Биз футбол орқали барчани ҳамжиҳат қилишни тарғиб қилмоқчимиз"  6 23:50Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 3:1   1 23:35"Челси" ҳимоячиси 1 ярим ойга сафдан чиқди  0 23:11ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 22:55Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти  4 22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  2 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  10 21:52Вадим Абрамов: "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди"  9 21:37"Реал" Камавингани сотиши мумкин. Даъвогарлар маълум  3 21:08Самвел Бабаян: "Икки мағлубиятдан сўнг ғалаба қозониш ўта муҳим эди. Янги жамоа туздик, бизга бироз вақт керак"  16 20:47Игорь Суров: "Бир киши кам бўлиб қолмаганимизда умуман бошқача ўйин бўларди"  1 20:25ОФК 2031 ва 2035 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги танлови жараёнини тўхтатди  4

Бугун Испанияда чемпион номи маълум бўлади Янгиликлар

Бугун Испанияда чемпион номи маълум бўлади

Бугун Испания примеросида мавсум чемпиони ким бўлганини билиб оламиз.

Европа топ-5 чемпионатларининг барчасида янги чемпионлар номи аниқ бўлиб улгурди. Испанияда барчаси сўнгги турда ҳал бўлади.

Чемпионлик учун икки клуб "Реал" ва "Барселона" клублари даъвогарлик қилишмоқда. Ўтган турда мағлуб бўлган "Атлетико" курашдан чиқиб кетди.

Сўнгги турдан олдин "Барселона" 88 очкога эга. Иккинчи ўриндаги "Реал" ҳисобида 87 очко мавжуд. Каталония клуби "Гранада" меҳмони бўлса, мадридликлар Ла-Коруньяда "Депортиво" билан куч синашишади.

"Барселона" ғалаба қозонса чемпион бўлади. Агар Луис Энрике шогирдлари очко йўқотса ва "Реал" ғолиб бўлса Мадрид клуби чемпионликка эришади.

Маълумот учун, "Барселона" Испаниянинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. Клуб ҳисобида 23та чемпионлик унвони бор. "Реал" эса 32 марта мамлакатда чемпион бўлган ва бу борада мутлоқ рекордчи ҳисобланади. Мадрид клуби сўнгги бор 2012 йилда Испанияда тенгсиз бўлган.

Бугун чемпионлик учун курашаётган бу икки жамоа иштирокидаги баҳс Тошкент вақти билан соат 20:00да старт олади.

Испания чемпионати. Мусобақа жадвали


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика