UZ

Сўнгги янгиликлар

01:33"Милан" футболчиларисиз: Италия терма жамоаси ЖЧ-2026 йўлланмаси учун кураш йўлида таркибга кимларни жалб этди?  0 01:10Суперлига. "Сўғдиёна" – "Пахтакор" 2:4  0 00:49"Манчестер Юнайтед" икки футболчиси билан шартномани узайтиради  0 00:20MLS мусобақа форматини тубдан ўзгартирмоқда  0 23:58АПЛ. "Борнмут" – "Манчестер Юнайтед": Адли, Далот, Йоро ва Амад бошланғич таркибда  5 23:46МЮ "Ньюкасл" етакчиси билан битим тузишга яқин  0 23:25"Боруссия Д" Санчони қайтармоқчи  1 22:50Иван Бошкович: "Тўртта учрашувда бир очко тўплаш балки инқироз бўлса керак"  4 22:35Суперлига. "Насаф" – "Сурхон" 0:1   4 22:27Лига 1 жамоаси футболчиси бир вақтнинг ўзида икки терма жамоага чақирилди  0 22:01Камолиддин Тожиев: "Биз учун асосий таркиб ва захира ўйинчиси деган тушунча йўқ"  4 21:36Англия терма жамоаси таркиби эълон қилинди: Тухель АПЛда ўйнамаган 35 ёшли дарвозабонни чақирди  1 20:55"Челси" етакчисини жамоада сақлаб қолиш учун унга катта маош таклиф қилмоқда  8 20:26Анвар Ғофуров: "Бугун бизга омад кулиб боқди деб ўйлайман"  5 20:10Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  59

Бугун Гампер Кубоги учун "Барселона" ва "Шапекоэнсе" кураш олиб боради Янгиликлар

Бугун Гампер Кубоги учун "Барселона" ва "Шапекоэнсе" кураш олиб боради

Теглар :  Шапекоэнсе
Бугун тунда "Барселона" ҳамда "Шапекоэнсе" ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади.

Ушбу баҳс Жоан Гампер Кубоги доирасида ўтказилмоқда. Бугун Гампер Кубогининг 52-турнири ўтказилади.

Жоан Гампер ўзи ким?

1877 йил 22 ноябрь куни Швейцариянинг Винтертур шаҳрида туғилган спортчи Жоан Гампер "Барселона" асосчиси, унинг футболчиси ва президенти ҳисобланади. 1966 йилдан бери Каталония клубининг асосичиси шарафига Жоан Гампер Кубоги ўтказилади. 1966-1996 йилгача ушбу мусобақада 4 жамоа иштирок этар эди, бироқ 1997 йилдан сўнг турнирда фақат 2 та клуб қатнашиши белгилаб қўйилди.



Нега "Шапекоэнсе"?

2016 йилнинг 28 ноябрь куни Бразилиянинг "Шапекоэнсе" клуби футбочи, мураббий ва ходимлари учиб кетаётган самолёт Колумбияда ҳалокатга учради. Воқеа натижасида 71 киши оламдан кўз юмди. Ушбу трагедиядан сўнг Каталония клуби "Шапекоэнсе"ни ушбу турнирга таклиф этди. Бразилия жамоаси "Барселона"га қарши баҳсда авиаҳалокатда вафот этганлар хотирасига бағишлаб 71 юлдуз туширилган оқ формаларда тўп тепишади.



Ҳозиргача Гампер Кубогида "Барселона" 39 маротаба ғалаба қозонган. Германиянинг "Кёльн" клуби ушбу турнирда 2 маротаба зафар қучган. "Уйпешт", "Боруссия" М, "Интернасьонал", "Порту", "Мехелен", "Тенерифе", "Валенсия", "Ювентус", "Манчестер Сити" ва "Сампдория" Гамер Кубогида бир мартадан зафар қучишган.




Баҳс Тошкент вақти билан 23:30да бошланади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика