Бугун футбол. "Машъал" - "Олмалиқ"
13 май 2017 16:22
Янгиликлар
Бугун футбол. "Машъал" - "Олмалиқ"
Аввалги турда йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Машъал" бугун Муборакда "Олмалиқ"ни қабул қилади. Учрашув 18:00да бошланади.
«Машъал» (Муборак) – «Олмалиқ» (Олмалиқ)
Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: М. Исмоилов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: В. Штерн.
Ўйиндан нима кутяпмиз? Иккала жамоа ҳам бир-бирига мос рақиб ҳисобланади. "Машъал" аввалги турда кутилмаганда йирик ҳисобда "Сўғдиёна"га ютқазиб қўйди. "Олмалиқ" эса уйда "Динамо"дан 2:0 ҳисобида устун келди. Бугунги беллашувда томонларнинг имкониятини 50/50 дея оламиз.
Қизиқ жиҳат: Виктор Кумиков "Олмалиқ" бош мураббийи сифатида бугун собиқ жамоаси "Машъал"га қарши баҳс олиб боради.
Факт: "Машъал" 9та ўйинда 14 очко тўплаган ва жадвалда 7-ўринни эгаллаб турибди. "Олмалиқ" эса бугунги рақибидан икки очко кам жамғарган ҳолда 9-ўринда бормоқда. "Машъал" ҳозирча тўртта ўйинда, "Олмалиқ" эса учта баҳсда ғалабага эришган.
Факт: "Машъал" ўз майдонидаги ўйинларда учта ғалабани қўлга киритган. Муборакликлар бир марта дуранг ўйнаб, бир бор мағлубиятга учрашган. Тўплар нисбати 6-2. "Машъал"нинг ўз майдонидаги очколар сони 10тага тенг ва бу борада улар "Қўқон-1912" ва "Бухоро" билан бир хил очко тўплашган.
Биласизми? "Олмалиқ" кетма-кет бешта ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпти: уч ғалаба ва икки дуранг. "Олмалиқ" сафарда ҳозирча бир марта ғалабага эришган. Бу жамоа 6-турда "Обод"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар