UZ

Сўнгги янгиликлар

10:22"Ювентус" "Атлетико" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 09:53"Фиорентина" "Тоттенхэм" футболчисини ижарага олди  0 09:24АПЛнинг мухлислар талқинига кўра йил рамзий термаси эълон қилинди  1 08:55Sofascore талқинига кўра топ-5 лигалардаги энг яхши футболчилардан тузилган рамзий жамоа эълон қилинди  1 08:26Роберто Карлос касалхонадан чиқди  0 07:59Sofascore. Шукуров ва Мозговой неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:30Алижонов Эрон клуби билан келишувга эришди  9 02:40А Серия. "Милан" Сардинияда ғалабага эришди  3 01:23Роналду 5 ой деганда чемпионатда гол ура олмади  9 00:55"Интер" футболчиси "Ювентус"га ўтишни истамоқда  0 00:40Саудия Арабистони. Иккита қизил, 5та гол - "Ал Насср" мавсумда илк марта мағлуб бўлди  12 00:13"Ливерпуль" футболчисига шартнома таклиф қилади  0 23:47"Борнмут" 37 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолади  0 23:24"Бавария" Гвардиоланинг собиқ ёрдамчисини ишга олди  1 22:50БАА. "Бани Яс" ўз майдонида ютқазди, Шукуров пенальтидан гол ура олмади  7

Бугун футбол. "Локомотив" - АГМК Янгиликлар

Бугун футбол. "Локомотив" - АГМК

Бугун Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган тўртта учрашув бўлиб ўтади. Амалдаги чемпион "Локомотив" ўз майдонида АГМКни қабул қилади.

Бугун Бахтиёр Ашурматов учун муҳим кун. Чунки ёш мураббий АГМКнинг навбатдаги устози сифатида дастлабки ўйинини ўтказади. Яна кимга қарши денг, Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Локомотив"га қарши.

АГМКнинг охирги пайтларда омади келмади, натижада клуб раҳбарияти ишдан кетган Виктор Кумиков ўрнига Бахтиёр Ашурматовни таклиф қилди. Энди жамоа янги мураббий қўл остида ижобий натижалар қайд этишга уриниб кўради.

АГМК бунгача фақат уч ўйинда ғалаба қозонди. Шундан биттаси уйдаги учрашувда айнан "Локомотив" билан кечган баҳсда рўй берган. АГМК уйда "Локо"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди. Яна иккита ғалаба сафарда қўлга киритилган: "Нефтчи" ва "Металлург" билан ўйинларда.

"Локомотив" ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жамоа юқорига кўтарилишга ҳаракат қиляпти-ю, аммо орада юз берган дуранг ва мағлубиятлар жамоанинг оёғидан ушлаб қолаётгандек. Масалан, "темирйўлчилар" охирги тўртта ўйиндан фақат иккитасида ғалаба қозонишди. Охирги иккита тур эса омадсиз якунланди.

"Локо" аввалига ТТЗда "Қизилқум" билан 2:2 ўйнаган бўлса, кейин сафарда "Металлург"га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Умуман олганда, "Локо" шу пайтгача ўз майдонида 7та учрашув ўтказиб, шундан учтасида ғалабага эришган ва тўрт марта ютқазган.

Бугунги тўқнашув олдидан имкониятлар ҳақида нима дейиш мумкин? Таркиб борасида "Локо" рақибидан кучли, аммо ҳамма гап жамоанинг қандай ўйин кўрсатишида. АГМК эса янги мураббий қўл остида биринчи ўйинини ўтказади ва одатда биринчи ўйин муваффақиятли чиққанини кўп кўрганмиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика