Бугун футбол. "Бунёдкор" - "Металлург"
10 май 2022 14:04
Янгиликлар
Бугун футбол. "Бунёдкор" - "Металлург"
Тошкентда "Бунёдкор" пойтахт вилоятининг "Металлург" клубини қабул қилади. Мусобақа жадвалида "Бунёдкор" 10 очко билан 6-ўринда боряпти, "Металлург" эса 6 очко тўплаган ҳолда 12-поғонани эгаллаб турибди. "Бунёдкор"да тўплар нисбати 10-13, "Металлург"да эса 3-5.
Қаторасига учта ғалабани нишонлаган "Бунёдкор" охирги икки ўйинда ютқазиб қўйди. "Қалдирғочлар" аввалига ўз майдонида "Олимпик"ка 1:5, сўнгра Наманганда "Навбаҳор"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
"Металлург" дастлабки турда АГМКни мағлуб этганидан бери бошқа ғалаба қозонмади. Бекободликлар шундан сўнг 3 дуранг ва икки мағлубият қайд этишди. Албатта, "Металлург"га ҳам осон тутиб бўлмайди, чунки жамоа бу кетишда Пролигага равона бўлиши мумкин. Шу боис испаниялик мураббий Луисма Эрнандес ҳозирдан отни қамчилаши шарт.
10 май, сешанба
19:00. БУНЁДКОР – МЕТАЛЛУРГ
Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Достон Раҳмонов
Назоратчи: Марат Исмоилов
VAR ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев
VAR ассистенти: Жаҳонгир Саидов
VAR назоратчиси: Владислав Цейтлин
Комиссар: Лазиз Қўчқоров
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар