UZ

Сўнгги янгиликлар

04:24АПЛ. "Эвертон" ва "Арсенал" ўртасидаги ўйин тақдирини пенальтидан урилган гол ҳал қилди  4 04:20А Серия. "Ювентус" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  6 00:40АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлуб этди, лондонликлар 33-дақиқадан бир киши кам бўлиб ўйнашди  21 00:36"Фонтене" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 00:15Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Алиқулов захирада қолдирилди  0 23:48"Реал" — "Севилья". Таркиблар маълум  23 23:10"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:22Педри мушакларидаги ноқулайлик туфайли "Вильярреал"га қарши майдонга тушмайди  4 21:55АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  26 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  2 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  17 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  11 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  24

Бугун 2021 йилги Суперлига старт олади Янгиликлар

Бугун 2021 йилги Суперлига старт олади

Бугун, 9 март куни Ўзбекистон чемпионатининг дастлабки икки учрашуви бўлиб ўтади.

Наманганда "Навбаҳор" клуби Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубини қабул қилса, Олмалиқда АГМК "Локомотив"ни меҳмон қилади. Иккала ўйин ҳам соат 18:30да бошланади.



"Навбаҳор" - "Сўғдиёна"
9 март 2021 йил. Наманган. "Марказий" стадион. 18:30 (Дунё Бўйлаб ТВ LIVE)
Ҳакамлар:
Акобирхўжа Шукуруллаев, Ришат Нугманов, Дониёр Сайлавов, Достон Мирзараимов
Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Шерзод Ражабов

Ушбу клублар ҳозирга қадар Ўзбекистон чемпионатида ўзаро 50та ўйин ўтказишган. "Лочинлар" 25та учрашувда ғалаба қозонишган. 18 бор жиззахликларнинг қўли баланд келган. Қолган 7та ўйинда дуранг кузатилган.

"Сўғдиёна" ўз тарихида ҳеч қачон Наманганда ғалаба қозона олмаган экан. Водийда ўтган 25та учрашувнинг 5тасида дуранг қайд этилган ва 20та баҳсда "Навбаҳор" ғолиб бўлган. "Сўғдиёна" Намангандан сўнгги бор 2016 йил очко олиб қайтган. "Навбаҳор" бу рақиб билан ўз уйидаги охирги 4та ўйинда 4та ғалабага эришган.

Навбаҳор

Суперлига. 1-тур

09/03/2021, 18:30

1
:
0
Тугади

Сўғдиёна

Шохруз Норхонов - 35'

45'
90'
89'  Исломбек Исоқжонов
35'  Шохруз Норхонов
57'  Элёр Орифов
64'  Арсланмират Аманов (Шаҳбоз Жўрабеков)
65'  Ширинбой Абдуллаев
80'  Шаҳбоз Жўрабеков




АГМК - "Локомотив"
9 март 2021 йил. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 18:30 (Спорт ТВ LIVE)
Ҳакамлар:
Шавкат Насибуллаев, Расул Фозилов, Максим Нехочин, Ғайрат Жўраев
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Алишер Файзиев

Бу клублар Ўзбекистон чемпионатида ҳозирга қадар 24 бор ўзаро ўйин ўтказишган. 15 марта "темирйўлчилар" зафар қучишган. 5 бор АГМК ғолиб бўлган ва яна 4 учрашувда ғолиб номи аниқланмаган.

АГМК кетма-кет учта ўйиндан буён ўз майдонида "Локомотив"га ютқазмай келмоқда - 2та ғалаба ва 1та дуранг. Сўнгги бор Олмалиқ клуби 2017 йилги мавсум ўз майдонида бу рақибга ютқазган.



Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика